Нега коронавирус аҳоли орасида кўпаймоқда? Карантин талаблари яна кучайтириладими?

Нега коронавирус аҳоли орасида кўпаймоқда? Карантин талаблари яна кучайтириладими?

Фото: Миллий гвардия

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: Нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?

Жавоб: Карантин чоралари юмшатилганидан сўнг кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйди. Ниқобларни ҳафталаб алмаштирмай, ижтимоий масофага риоя қилмай қўйишди.

Кенг аҳоли қатлами билан мулоқот бошланиб кетгани натижасида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди.

Савол: Яна карантин жорий қилинадими?

Жавоб: Аслида карантин тадбирлари бекор қилингани ЙЎҚ! Аҳоли орасида касалланиш суръати шу тарзда ошиб борса карантин тадбирлари янада кучайтирилиши мумкин.

Савол: Нега бизнинг республикамизда касаллик енгил ўтаяпти? Қарийб 80% бемор касалликдан тузалаётганини сабаби нимада?

Жавоб: Коронавирус инфекцияси асосан 80% ҳолатда енгил кечади, 15% ҳолатда ўрта оғирликда ва фақат 3-5% ҳолатда оғир, яъни нафас етишмовчилиги билан кечади.

Касалликка чалинганларни эрта аниқлаш ишларининг йўлга қўйилганлиги касаллик кечишида ижобий натижаларга эришиш имконини беряпти.

Бироқ вируснинг културал, морфологик, антиген, серологик хусусиятлари, вирулентлиги, патогенлиги каби масалалар ҳали кўплаб ўрганилади. Шунинг учун аниқ бирор тўхтамга келишга ҳали эрта.