Нега коронавирусга оид ўлимлар бўйича расмий статистика камайтириб кўрсатиляпти?

Нега коронавирусга оид ўлимлар бўйича расмий статистика камайтириб кўрсатиляпти?

Бугун бўлиб ўтаётган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов нима учун коронавирусга оид ўлимлар бўйича расмий статистика камайтирилиб кўрсатилаётгани, барча ўлим ҳолатлари ҳам айтилмаётгани ҳақидаги саволга изоҳ берди.

“Илгари қўлида ҳеч қандай таҳлил (тест) натижаси бўлмаган беморларни Covid-стационарларда қабул қилмасдик, уларни оддий шифохоналарга юборар эдик. Лекин ҳозирги стратегиямиз бўйича таҳлил натижаси бўлмаса ҳам, уни кутиб ўтирмасдан худди коронавирусга чалинганда қилинадиган давони олиб бориш кераклиги ҳақида буйруғимиз бор.

Лекин минг афсус, уйида даволанишга ҳаракат қилиб, кейин оғир аҳволда олиб келинган беморлар 1-2 кун ётиб, кейин вафот этадиган бўлса ва келган пайтда қўлида таҳлил (тест) натижаси бўлмаса, яъни клиникада таҳлил олиниб, тасдиқланмаган бўлса, улар статистикада коронавирусдан ўлган деб ҳисобланмайди, пневмония бўлиб ҳисобланади. Таҳлил натижаси билан тасдиқланганларгина коронавирус статистикасига тушади. Балки шунинг учун ҳам тафовут бўлиши мумкин”, - деди Ҳабибулло Оқилов.