«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва-Тошкент чиптаси нархини нега 750$га оширганига изоҳ берилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва-Тошкент чиптаси нархини нега 750$га оширганига изоҳ берилди

АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокидаги брифингда халқаро авиақатновлар тикланиши юзасидан муҳим маълумотлар тақдим этилди:

Савол: Карантин давридаги халқаро парвозлар чоғида йўловчилар жойлашуви бўйича низом ишлаб чиқилганми? «3 қаторлик чеклов» парвозларни қоплайдими?

Жавоб: Халқаро авиақатновлар фаолиятини қайта тиклашда белгиланган карантин чекловларига қатъий риоя этилади.

Чекловлар парвозларга маълум миқдорда молиявий зарар келтириши табиий. Чипталар сотилмасдан қолиб кетишининг олдини олиш мақсадида биринчи навбатда йўловчи оқими катта бўлган йўналишларда, паритет асосида қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Савол: Нега «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москвадан Ўзбекистонга қайтиш авиачиптасини 750$га кўтариб юборди? Бошқа компаниялар нархини ўзгартирмаганку?

Жавоб: Хориждан ўзбекистонлик фуқароларни олиб келиш учун ташкиллаштирилаётган чартер рейслар учун аввалида авиачипталар нархи минимал тарифдан ошмаслиги белгиланган эди. Бироқ минимал тариф бўйича белгиланган нархлар чартер рейсларнинг хориж давлати ва яна Ўзбекистонга қайтиш харажатларига салбий молиявий таъсир кўрсатди. Нархлар шундан келиб чиққан ҳолда белгиланган.