Нега Тошкентда коронавирус кўп аниқлансада қизил ҳудудга киритилмаяпти?

Нега Тошкентда коронавирус кўп аниқлансада қизил ҳудудга киритилмаяпти?

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда аҳолит томонидан йўлланган саволларга жавоб қайтарилди:

— Нима сабабдан Тошкентда касаллик аниқланса фақат маҳалла, вилоятларда эса бутун ҳудуд қизил деб эълон қилинмоқда?

— Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган ҳар битта туманнинг маҳаллалар, мавзелар, даҳалари ва йирик объектлар бўйича карантин, чеклов тадбирлари белгилаш тизимли олиб борилмоқда. 

Мақсад — Тошкент шаҳри пойтахт шаҳар эканлиги боис аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари  ва ҳаракатларига таъсир қилмаган ҳолда, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга ошириш.