"Нексия"да чақнаган газ баллон яна 4 та автомобилга шикаст етказди

Жорий йилнинг 25 январ куни соат 16:50ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, “Бўз 2” даҳаси 6а-уй қаршисида тўхтаб турган, ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Ж.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилнинг газ баллонида чақнаш содир бўлган.Чақнаш натижасида ушбу автомобил яқинида тўхтаб турган “Нексия-3”, "Спарк" ва иккита "Матиз" русумли транспорт воситалари техник шикастланган.

Чақнаш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, чақнаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.