Немис компанияси COVID-19 вакцинасини одамларда синашга рухсат олди

Немис компанияси COVID-19 вакцинасини одамларда синашга рухсат олди

Германиянинг CureVac компанияси коронавирусга қарши ўз вакцинасининг биринчи босқичини Германия ва Бельгияда ўтказишга рухсат олди, синовларда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 168 киши қатнашади, дея хабар беради РИА Новости.

"SARS-CoV-2 инфекциясини олдини олиш учун одам РНК асосида вакцина тайёрлаш учун клиник ҳамда кликкача бўлган даврдаги синовларда муваффақият қозонаётган биофармацевтика компанияси CureVac AG немис регулятори Паул Эрлих институти ва Бельгиянинг FAMHP агентлиги томонидан SARS-CoV-2 инфекцияси вакцинацияси тадқиқотларининг клиник биринчи босқичи учун рухсат берилганини маълум қилди. Тадқиқотлар Германия ва Бельгияда олиб борилади. Илк тадқиқотлар Тубингендаги Тропик тиббиёт институти, Гент университети касалхонаси, Мюнхендаги LMU университет касалхонасининг Тропик тиббиёт институти ҳамда Ганновер тиббиёти мактабида ўтказилади ”, - дейилади хабарда.

Вакцинани ишлаб чиқиш 2020 йил бошида бошланган, биринчи босқичда "18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 168 соғлом кўнгилли вакцинация қилинади. Тадқиқотнинг мақсади мақбул дозани аниқлаш ва унинг хавфсизлигини, шунингдек, одамнинг препаратга иммунитетини оширишдир.

Паул Эрлих институтининг чоршанба куни хабар беришича, келгуси ойларда Германияда коронавирус вакциналарининг бошқа клиник синовлари бошланади. Агентлик веб-сайтида пандемияга қарши самарали курашда беморларнинг ҳар хил эҳтиёжларини қондириш учун бир нечта вакциналар кераклиги айтилган.