Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Немис мутахассислари қайси ҳудудлардаги коронавирус беморларини даволашда қатнашади?
22.08.2020 16:17,  
429

Бугун коронавирус инфекциясига қарши курашда кўмак бериш мақсадида яна бир гуруҳ германиялик мутахассислар юртимизга келди.

Коронавирусга қарши биргаликда курашиш учун Ўзбекистонга Германиялик мутахассислар келяпти

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бугун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов нуфузли немис мутахассислари иштирокида ўзаро мулоқот ўтказди. Унда Германиянинг Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва Дюсселдорф университети ҳамда Франкфурт-Майн университети клиникаларидан келган мутахассислар билан юртимизда пандемиянинг таъсирини имкон қадар камайтириш, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволашда немис мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ўртасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: ССВ

Европалик мутахассислар гуруҳи шу йилнинг 28 августига қадар юртимизда бўлиб, пойтахт Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятларидаги шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан