Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Немисларнинг ярмидан кўпи пул тежашга ўтди
28.11.2022 02:36,  
27

Немисларнинг ярмидан кўпи нархларнинг кескин кўтарилиши фонида тежашга жиддийроқ муносабатда бўлишга мажбур бўлмоқда.  Буни NielsenIQ компанияси сўрови натижалари тасдиқлади, деб ёзади "ТАСС".

Тадқиқотда 10 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Натижада, респондентларнинг 52 фоизи энди фақат энг керакли маҳсулотларни сотиб олишларини тан олди. Шунингдек, иштирокчиларнинг 30 фоизи умуман олганда камроқ товарлар сотиб олишни бошлаганликларини қайд этишди.

Сўровда қатнашганларнинг қарийб 44 фоизи "қизиқарли ва ҳашаматли" нарсаларни сотиб олишдан қочиш ниятида эканликларини айтди. Бундан ташқари, немисларнинг 31 фоизи ресторанларга ташриф буюришни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

NielsenIQ эксперти Лотар Стиблиннинг таъкидлашича, одамлар нархларни синчиклаб солиштиришади ва махсус таклифларга кўпроқ эътибор беришади, шунингдек, арзонроқ маҳсулотларга ўтишади ёки тез-тез дисконтлардан харид қилишади. "Бугунги кунларда тобора кўпроқ одамлар ўзларига уларсиз нима қилиш мумкинлиги ҳақида сўрашаётгани ва кейин буни амалга ошириши ажабланарли", деди Стиблин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан