Непал ҳамда Хитой Эверестнининг баландлигини қайтадан ўлчайди

Непал ҳамда Хитой Эверестнининг баландлигини қайтадан ўлчайди

Непал ҳамда Хитой икки давлатнинг чегарасида жойлашган Эверест тоғини қайтадан ўлчашга қарор қабул қилишди.

The Times of Indiaнинг ёзишича, бундай келишувга 12-13 октябрь кунлари Хитой халқ республикаси раҳбари Си Цзиньпиннинг Непалга ташрифи чоғи эришилган.

Улар 2015 йилги зилзиладан кейин тоғ баландлиги бир неча см.га баландлаган ёки пасайган бўлиши мумкинлиги туфайли қайтадан ўлчов ишлари олиб боришга қарор қабул қилишди.

Непал ҳукумати Эверест баландлигини ўлчаш режасини 2017 йилда эълон қилган эди. 2019 йилнинг баҳорида тоққа альпинистлар юборилган. Улар 2020 йилнинг охирига қадар ўз ишларини якунлашади.

Эверест баландлиги илк маротаба 1847 йилда Эндрю Ву бошчилигидаги ҳинд экспедицияси чоғида ўлчанган. Ўшанда унинг баландлиги 8840 метр эди.

Ҳозирда унинг расмий баландлиги 8848 метр. Бу маълумот 1950 йилда Ҳиндистон геология хизмати томонидан олинган.

Шу билан бир қаторда Хитой унинг баландлигини 8844 метр деб ҳисобламоқда. Непал эса шу пайтга қадар тоғ баландлигини ўлчаб кўрмаган.