Netflix карантин туфайли даромадларини икки баравар оширди

Netflix карантин туфайли даромадларини икки баравар оширди

АҚШнинг фильмлар ва телесериаллар намойиш этишга ихтисослашган Netflix компанияси 2020 йилнинг биринчи чорагида рекорд миқдорда даромад қилди - 709 миллион доллар. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир.

Компания карантин даврида Қўшма Штатлардаги фойда кўрган оз сонли компаниялардан бирига айланди.

«Netflix'да, биз уйда ўтирган одамлар учун янада мазмунли бўлган хизматни тақдим этиш бахтига муяссар эканлигимизни яхши биламиз ва биз қисқа ва ўрта муддатли истиқболда минимал узилишлар билан масофадан туриб таъминлай оламиз», деб айтишди компания.

Netflix шунингдек, кейинги чоракда фойда 800 миллион доллардан ошишини кутмоқда.