Netflix’да энг машҳур янги сериал номи маълум бўлди

Netflix’да энг машҳур янги сериал номи маълум бўлди

Фото: @netflix / Twitter

“Рэтчед опа” (Sister Ratched) сериалининг биринчи мавсуми 2020 йилда Netflix платформасида энг кўп томоша қилинган дебют шоу бўлди, деб ёзади Газета.ру.

"Дастлабки 28 кун ичида 48 миллион фойдаланувчи Рэтчед билан “учрашди” ва бу йилнинг энг кўп томоша қилинган мавсумига айланди", - дейилади Netflix хабарида.

Премера 18 сентябр куни бўлиб ўтди. Сериал ёзувчи Кен Кесининг романи асосида Милош Форманнинг "Куку уяси устидан учиб ўтди" филмининг давоми.

Бош ролни актриса Сара Полсон ижро этган, у "12 йиллик қуллик" ва "Умидсиз уй бекалари", "Америка даҳшати ҳикояси" ва "Америка жинояти ҳақидаги ҳикоя" сериалларида суратга тушган.