Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






New York Times Тошкентда камроқ кўчага чиқишни тавсия қилди
29.01.2020 11:27,  
6725

Ўзбекистон пойтахти Тошкент ҳудудида ҳаво "жуда ҳам ифлос". Бу ҳақда бутун дунёдаги ҳаво таркибини ўрганиб чиққан New York Times нашри хабар бермоқда.

Тошкент ҳавосида бир кубометрга тўғри кееладиган қаттиқ жисмлар 212 микрограммни ташкил этмоқда. Тавсия этиладиган норма 100 микрограммдан ошмаслиги керак.

Нашрнинг ёзишича, Тошкентдаги ҳавонинг ифлосланганлик даражаси ўтган йилги Калифорния ёнғинлари пайтидаги ҳаво кабидир.

Бундай ҳаво организмга ёмон таъсир этиши сабабли, нашр Тошкент кўсаларида камроқ сайр қилишни тавсия этди.

Ўзгидрометнинг маълумотига кўра, Тошкент ҳавосининг бузилишига асосий сабаблар - шаҳар транспортидан, иссиқлик электростанцияси ва ТЭЦ, қозонхоналар, металлургия корхоналари ва заводлардан чиқаётган заҳарли газлардир.

Тошкент шаҳри ҳавосини ифлослантираётган моддалар - чанг, углерод оксиди, аммиак диоксиди ва бошқалардир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан