Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Nexia-3” русумли автомашинасини олиб қочган шахс қидирилмоқда
25.02.2021 22:20,  
336

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра: 2021 йилнинг 22 февраль куни соат 17:30 ларда Сергели тумани Қўйлиқ даҳасида жойлашган автомашина ювиш шохобчасининг ёлланма ишчиси 37 ёшли Қаҳрамонжон Э.,га 29 ёшли Зиёда Р., ўзига тегишли бўлган “Nexia-3” русумли автомашинасини ювдириш мақсадида, калити билан қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани номаълум томонга олиб қочган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу автомашина Андижон вилояти ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида шикастланган ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Қаҳрамонжон Э.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Қаҳрамонжон Э.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Департамент огоҳлантиради: Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, ўзингиз танимаган шахсларга  автомашинангизни ишониб топширманг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан