Ниццадаги терактни уюштирган йигитнинг кимлиги ва қаердан келгани маълум бўлди

Ниццадаги терактни уюштирган йигитнинг кимлиги ва қаердан келгани маълум бўлди

Франция ва Италия матбуоти Ниццадаги черковга ҳужум қилган йигитнинг бир ойча аввал Тунисдан келгани ҳақида ёзмоқда.

Йигит 20 сентябр куни у Лампедуза оролига етиб келган, 9 октябрда эса Италиянинг Бари шаҳридаги муҳожирларни вақтинчалик сақлаш марказига жўнатилган. Ҳужум бўлган куни у Италиядан Францияга Қизил Хоч томонидан берилган ҳужжатлар билан поездда келган.

Франция прокуратурасининг аксилтеррор бўлими раҳбари Жан-Франсуа Рикарднинг сўзларига кўра, видеокамералар тунисликнинг Ницца темир йўл станциясида қандай қилиб кийим алмаштирганини ёзиб олган. Шундан сўнг у собор томон пиёда кетган.

Ҳибсга олиш пайтида босқинчининг ёнидан 17 сантиметрли пичоқ, иккита телефон ва Қуръон Карим китоби топилган. У ўқотар қуролдан жароҳат олган ва касалхонага қўриқ остида юборилган.

Ҳозирда Тунис ҳукумати Ниццадаги терактга илгари номаълум гуруҳнинг алоқаларини текширмоқда. РИА Новости агентлигининг биринчи инстанция суди матбуот хизмати раҳбари Муҳсин ад-Далига таяниб ёзишича, "Прокуратура Ниццадаги террористик операция учун жавобгарликни ўз зиммасига олган "Тунис жанубидаги Ал-Маҳди "номли ташкилот борлиги ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилиги бўйича текширув бошлашга қарор қилди".

Ад-Далининг сўзларига кўра, тергов ижтимоий тармоқларда Франциянинг Ниццадаги терактни кўрсатилган гуруҳ томонидан уюштирилганлиги ҳақида эълон қилинганидан кейин бошланган.

Нотр-Дам черковига ҳужум қилган йигитнинг исми Иброҳим ал-Ауисауи. Ницца шаҳар ҳокими йигит қўлга олинган пайтда ва ундан олдин бир неча марта “Аллоҳу Акбар” деб бақиргани ҳақида Твиттерда ёзган эди.

 

Франциядаги черков ёнида номаълум шахс одамларга ҳужум қилди