Нидерландия “Nоvаvах” вакциналарини бошқа мамлакатларга беради

Нидерландия “Nоvаvах” вакциналарини бошқа мамлакатларга беради

Нидерландия АҚШдан 15 миллион еврога жами 840 минг доза “Nоvаvах” вакцинаси олган эди.

Ушбу препаратлар муддати 31 августда тугайди. Шу боис мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқорида келтирилган миқдорнинг ярмини бошқа давлатларга тарқатиш бўйича қарор қилган.

Маҳаллий ОАВ хабар беришича, бу препаратга талаб йўқлиги халқ орасида алоҳида мавзуга айланган.

“Тrоuw” янгиликлар агентлиги ҳозиргача Нидерландияда “Nоvаvаx” вакцинаси билан атиги 655 киши эмлангани, 329 фуқаро навбатда тургани тўғрисида ахборот берган.

Маълум бўлишича, мазкур вакцинага талабни ошириш мақсадида турли ташвиқот ҳам олиб борилган. Масалан, 2022 йил 11 мартдан кучга кирган тартибга мувофиқ, Нидерландия аҳолиси “Nоvаvаx” билан эмланиш учун телефон орқали рўйхатдан ўтиши ҳам мумкин.

Вакцина икки марталик: 840 минг 420 минг кишига мўлжалланган. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги айнан 420 000 дозани чет мамлакатларга етказиб беришга қарор қилди