Нидерландияда илк бора такрор коронавирусдан зарарланган бемор вафот этди

Нидерландияда илк бора такрор коронавирусдан зарарланган бемор вафот этди

Нидерландияда иккинчи марта коронавирус инфекцияси юқтирган бемор айни касалликдан ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий BNO News нашрига таяниб газета.ру хабар бермоқда.

Гап аввалроқ саратон билан касалланган 89 ёшли аёл ҳақида кетмоқда.

Шу йилнинг июл ойида бир аёл COVID-19 шубҳаси билан касалхонага ётқизилган эди. Коронавирусга топширган тести ижобий чиқди. Беш кундан кейин аломатлар йўқолди ва аёл касалхонадан чиқарилди.

Икки ой ўтгач, аёл яна тиббий муассасага етказилди. У юқори иситма ва йўтал билан оғриган. COVID-19 тести яна ижобий натижа берди.

Аёл 2 ҳафтадан сўнг вафот этди. Вируснинг генетик кетма-кетлиги реинфекция версиясини тасдиқлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нидерландияда 181 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 6,5 мингдан ортиғи вафот этган.

Бугунги кунга келиб дунёда коронавирусни такрор юқтиришнинг 23 та ҳолати қайд этилган.