Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нидерландияда норкадан одамга коронавирус юқди
20.05.2020 10:32,  
275

Нидерландиядаги мўйна ишлаб чиқариш фабрикасида норкадан одамга янги турдаги коронавирус юқиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири парламентга йўллаган хатида маълум қилди.

Апрел ойида Шимолий Брабант вилоятидаги 2 та мўйначилик фермасидаги норкаларда Covid-19 қайд этилган. У ерда бундай ҳайвонлардан 20 мингги боқилади. Фермер хўжаликларининг ўзи мамлакатдаги Covid-19 тарқалиш ўчоғида жойлашган.

Таъкидланишича, норкалар касалликнинг аломатлари аниқлангандан кейин синовдан ўтган. Хусусан, улар нафас олишда қийналишган.

Шундан кейин ҳокимият эҳтиёт чоралари сифатида фермер хўжаликларига киришни чеклаб қўйди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан