Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нидерландиядаги музейдан машҳур сурат учинчи бор ўғирланди
29.08.2020 09:39,  
142

Нидерландияда рассом Франс Халснинг "Бир бокал пиво билан кулиб турган икки йигит" картинаси учинчи марта ўғирланди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Сурат Утрехт атрофидаги кичик музейда сақланган. Уни 1626 йилда Франс Халс чизган. Муаллиф голланд санъатнинг олтин давридагу таниқли усталаридан бири саналади.

Ўғрилар эрта тонгда музейга киришган. Огоҳлантирувчи сигнал соат 03:30 да янгради, аммо полиция музейга етиб келган пайт ўғрилар қочиб қолишди.

Расм биринчи марта 1988 йилда Якоб ван Рейсдал асари билан бирга ўғирланган. Иккала расм ҳам уч йилдан сўнг топилди. Худди шу расмларни 2011 йилда Хофье ван Арден деган одам музейдан яна ўғирланган ва олти ой ўтгач суратлар топилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, 2011 йилги ўғирликдан сўнг музейнинг энг қимматбаҳо экспонатлари жамоат учун ёпиқ жойда сақланган бўлиб, уни фақат битта ходим билан ташриф буюриш мумкин. Расмнинг қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан