Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ниҳоят Абдуллоҳ топилди. У шунча кун қаерда эди?
9.11.2019 00:48,  
7795

Аввалроқ, Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро Дилмурод Тоҳировнинг 20 яшар ўғли Абдуллоҳ Тоҳировни ИИБ ходимлари олиб кетиб, бир ҳафтадан буён дарагини бермаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Абдуллоҳнинг бедарак йўқолгани ҳақида биринчи бўлиб ёзган инсон ҳуқуқлари фаоли, "Эзгулик" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг бироз олдин ёзишича, айни пайтда бу йигит топилган.

"Ижтимоий тармоқларнинг сўнгги кунлардаги қаҳрамони Абдуллоҳ Тоҳиров ниҳоят топилди. Айни соатларда уйи сари отланган Абдуллоҳ Қамчиқ довонидан ўтмоқда. Тафсилотлар маълум эмас", - деб ёзган Абдураҳмон Ташанов.

Лекин ҳозирча Абдуллоҳ Тоҳиров шунча кун қаерда, нима сабабдан ушлаб турилгани маълум қилинмади.

Таҳририятимиз тегишли идоралардан бир ҳафтадан бери унинг қаерда эканлиги ҳақида хабар бермаган шахслар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериб, муносабат билдиришини кутиб қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан