Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ниҳоят Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларни демаркация қилиш масаласи бўйича музокаралар ўтказди
2.07.2018 13:11,  
16

2018 йил 25 июнидан 1 июлига қадар Туркманистонда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Туркманистон чегарасининг айрим участкаларида биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди.

Ишчи гуруҳлари учрашувлари якунига кўра Баённома имзоланди.

2017 йилдан буён Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларга мувофиқ, кўп йиллик танаффусдан сўнг давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ишчи гуруҳларининг музокаралари қайта бошланди ва ҳозирги вақтга қадар жойларда чегара ўтиш чизиғини аниқлаш мақсадида 9 та учрашув ўтказилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан