TikTok'нинг маълум қисмини АҚШ компаниялари сотиб оляпти. Трамп бунга рози бўлди

TikTok'нинг маълум қисмини АҚШ компаниялари сотиб оляпти. Трамп бунга рози бўлди

Аввалроқ, Доналд Трамп фармонига кўра АҚШ ҳудудида TikTok ва WeChat мессенжери блокланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Лекин бундай бўлмади – TikTok'ка эгалик қилувчи ByteDance интернет-компанияси мазкур сервисни сақлаб қолишнинг иложини қилди.

АҚШ ҳукумати 20 сентябрдан TikTok ва WeChat'ни юклаб олишни тақиқлайди

Президент Трампнинг журналистларга маълум қилишича, у TikTok сервисининг АҚШдаги бизнесини Oracle ҳамда Walmart компаниялари сотиб олишига розилик берган.

Oracle ва Walmart эълон қилган баёнотга кўра, бу икки компания янги ташкил этилаётган TikTok Global компаниясининг 20 фоиз акциясига эгалик қилишади. TikTok Global эса мазкур оммабоп видеосервиснинг АҚШ ҳудудида ҳамда халқаро бозордаги «аксарият фойдаланувчилар учун» ишлашига масъул бўлади.

TikTok эгаси ижтимоий тармоқни Microsoft’га сотишдан бош тортди

Трамп TikTok'ни Америка бизнесига сотиш учун тўрт кун муҳлат берди

АҚШдаги муаммоларига қарамай, TikTok энг кўп юклаб олинган илова бўлиб қолмоқда

Айтиш керакки, Oracle бунда TikTok'нинг «хавфсиз булутли провайдери» вазифасини бажаради. Унинг серверларига 100 миллионлаб АҚШлик TikTok фойдаланувчиларининг маълумотлари жойланади. Walmart компанияси қўлига эса TikTok'даги электрон савдо технологиялари ҳамда рекламалар ўтади.

Oracle баёнотида таъкидланишича, TikTok Global компанияси АҚШда 25 мингдан ошиқ иш ўринлари яратади ва АҚШ ғазначилигига 5 миллиард доллардан ошиқ тўлов қилади.