Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Нима мен одам эмасманми?" - Қодиров инфекция ҳақидаги хабарларга жавоб берди
28.05.2020 10:38,  
1134

"Нима мен одам эмасманми?" - Қодиров инфекция ҳақидаги хабарларга жавоб берди

 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, у Москвада коронавирус билан гумон қилиниб касалхонага ётқизилгани ҳақидаги миш-мишлар фонида "мутлақо соғлом"лигини маълум қилди.

"Агар мен касал бўлган бўлсам ҳам, дунёдаги миллионлаб одамлар коронавирус билан касалланган, ўн минглаб одамлар вафот этган, нима мен одам эмасманми? Касал бўлишга ҳаққим йўқми? Томизгич олиш ва иммунитетимни ошира олмайманми? Мен мутлақо соғлом одамман", - деди Қодиров ёрдамчиси Аҳмад Дудаевнинг Instagram'идаги жонли эфирда. 

Рамзан Қодировнинг Instagram саҳифаси блокланди

Шунингдек, Чеченистон раҳбари яқинда бўлиб ўтган учрашувда нима учун қўлида катетер изи борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. У Москва шаҳридаги Марказий Клиник касалхонага ётқизилгани ҳақида ОАВдаги маълумотларга изоҳ бериб, у ерда ҳар йили тиббий кўрикдан ўтишини айтди.

"Буни мен ўйлаб топмаганман, ҳамма вилоят раҳбарлари шунақа қилади". 

Қодировнинг таъкидлашича, пандемия бошлангандан бери Грознийда мунтазам текширувлар ўтказилиб келинмоқда. "Пандемия бошланганидан бери мен икки маротаба компютер томографиясини ўтказдим, бир неча марта қон текширувларини ўтказдим ва мунтазам равишда текширувлардан ўтаман. Мен одамлар билан алоқада бўламан, шунинг учун [вирус] ташувчи бўлмаслик учун ҳаракат қиламан. одамлар билан алоқа қиляпман. Ҳар ким соғлом бўлиш учун ҳаракат қилишга мажбур”, - деди Қодиров.

Унинг сўзларига кўра, у Рамазон ҳайитини уйда ёлғизликда нишонланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан