Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нима учун Жисмоний тарбия университети талабаларига ҳалигача стипендия тўланмаганига изоҳ берилди
16.11.2019 10:40,  
148

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларга стипендия берилмаётганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Хабарда айтилишича, ҳолат вазирлик томонидан тезкор равишда ўрганилган. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларга тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди.

Шу сабабли, университетда тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга стипендия тайинлаш ва беришдаги кечикишлар ўз навбатида талабалар томонидан тўловларни турли миқдорда ва вақтда амалга оширилиши билан боғлиқ, дейилади вазирлик хабарида.

Айтилишича, ҳозирда барча ташкилий масалалар якунига етган ва тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларнинг пластик карталарига стипендия ўтказиб берилган.

Стипендиянинг нақд пул қисми эса, 18 ноябрь – душанба кунидан тарқатилиши маълум қилинган.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар, уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилишга тайёрлигини билдириб, муаммолар мавжуд бўлса, мана бу ерга ёзиб қолдириш мумкинлигини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан