Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нима учун машинанинг имкониятлари от кучи билан солиштирилади? 
27.01.2020 10:03,  
1938

Отларнинг сифати, иш қобилияти ва узоқ фойдаланиш имконияти уларни боқиш ва асраш шароитига боғлиқ. Отларга асосан сули, арпа, жавдар, маккажўхори дони, ва сершира озуқа (сабзи, лавлаги, картошка ва силос) ем сифатида берилади. Отлар кунига 3 маҳал суғорилади.

Джеймс Уатт буғда ишлайдиган машинани ихтиро қилганда унинг имкониятларини намойиш қилиш учун янги ускунанинг кучини от кучи билан солиштиришга мажбур бўлди.

Натижада янги куч бирлиги, от кучи киритилди. 

От тоқ туёқли ўтхўр ҳайвонлар авлоди ҳисобланади. Отлар кўп асрлар мобайнида инсон учун асосий транспорт воситаси қишлоқ хўжалигида асосий иш ҳайвони бўлиб келган. Бўйи 2,5 м гача баландлиги 50 см дан 185 см гача вазни 60 кг дан 1500 кг (Бельгияда 1928 йилда туғилган Бруклин Сюприм номли оғир юк ташувчи от 1440 кг бўлган) гача боради.

Ўрта Осиё халқлари отни гўшт олинадиган ҳайвон сифатида ҳам боқишади. Янги туғилган тойчоқ қулун, 2 ёшлиги той, 3 ёшидагиси ғўнон ва 4 ёшлиси дўнон деб номланади. Отларни иппология фани ўрганади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан