Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нималарнинг нархи қимматлашиши мумкин? — Марказий банк
15.12.2022 19:24,  
191

Ноябрь ойидаги сўров натижаларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,3, бизнесники эса 14,3 фоизни ташкил қилган. Аҳоли вакиллари валюта курси қадрсизланишини (51 фоиз), тадбиркорлик субъектлари эса ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматлари нархлари қимматлашишини нархлар ошишига сабаб бўлувчи асосий омиллар сифатида кўрсатган.

Марказий банк ноябрь ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари инфляцион кутилмалари шарҳини эълон қилди. Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари октябрь ойига нисбатан 0,2 фоизга ошиб, 15,3 фоизни ташкил қилган.

Ноябрь ойида инфляция келгусида 13–16 фоиз атрофида бўлишини кутаётган респондентлар улуши сезиларли даражада ортган.

Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:

  • валюта курси қадрсизланиши (51 фоиз);
  • ёқилғи ва энергия ресурслари нархи қимматлашиши (38 фоиз);
  • асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қимматлашиши (37 фоиз).


Бундан ташқари, нархлар сунъий оширилиши (35 фоиз), иш ҳақи ва нафақалар ошиши (28 фоиз), турар жой ва ижара тўловлари қимматлашиши (22 фоиз), супермаркет ва бозорлардаги нархлар ўртасидаги тафовут юқорилиги (11 фоиз) каби омиллар ҳам аҳоли инфляцион кутилмаларига сезиларли таъсир ўтказган.

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари

Ноябрь ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 14,3 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга ошган.

Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:

  • ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматлари нархлари қимматлашиши (50 фоиз);
  • валюта курси қадрсизланиши (48 фоиз);
  • импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи қисмлар қимматлашиши (32 фоиз).


Шунингдек, иш ҳақи ва нафақалар ошиши, хориждан хомашё етказиб беришда узилишлар мавжудлиги, иқтисодий рақобат муҳити ёмонлашишини кутаётган тадбиркорлар улуши ҳам ўтган ойга нисбатан сезиларли миқдорда ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан