Ниқоблар коронавируснинг тарқалишини 40% секинлаштиради - тадқиқот

Ниқоблар коронавируснинг тарқалишини 40% секинлаштиради - тадқиқот

Германиянинг Бонн шаҳридаги Меҳнат иқтисодиёти институтининг немис тадқиқотчилари ниқоб тақиш самарадорлигини тасдиқладилар: улар коронавирус тарқалишини 40 фоизга секинлаштириши мумкин, деб ёзади Bloomberg.

Олимлар 6 апрел куни Германияда биринчилардан бўлиб жамоат транспортида ва дўконларда ниқоб кийишнинг мажбурий тартибини жорий қилган Турингия федерал еридаги Иена шаҳридаги эпидемиологик вазиятни ўрганишди.

Тадқиқотчилар Иена ва Германиянинг бошқа шаҳарларида инфекциянинг тарқалиш тезлигини, демография, соғлиқни сақлаш даражаси ва ниқоб режими жорий этилишидан олдин Covid-19 ҳолатини солиштиришди. Маълум бўлишича, 20 кун ичида Иенада янги ҳолатлар сони назорат гуруҳига қараганда 25 фоизга, 60 ёшдан ошган одамлар орасида эса 50 фоизга камайди. Бундан ташқари, таққослаш учун олинган шаҳар қанчалик катта бўлса, фарқ шунчалик катта эди. Қишлоқ аҳоли пунктларидан ташқари, фақат шаҳарларда янги ҳолатларнинг камайиши 40% ни ташкил этди.

Олимларнинг таъкидлашича, ниқоблар нафақат самарали, балки коронавируснинг тарқалишини олдини олишнинг энг арзон усули ҳамдир. Шу билан бирга, улар ушбу маълумотлар етарли эмаслигини қўшимча маълумотлар талаб қилиниши ва бошқа мамлакатлар тажрибаси ўрганилишини таъкидладилар.