Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ниқоблар ва антисептикларда — Тожикистонда янги ўқув йили бошланди (фотожамланма)
17.08.2020 20:52,  
540

Бу йил Тожикистонда ўқув йили одатдагидан икки ҳафта олдин - 17 августда бошланди. Мактабга киришда барча ўқувчилар учун ниқоб тақиш ва антисептик воситалар мажбурий қилиб белгиланди. 

Йўлакларда ва мактаб ҳовлисида масофани ушлаб туриш учун белгилар ўрнатилди: болалар бир-бирларидан бир ярим метр масофада жойлашган бўлиши керак.

Тожикистон Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан кечроқ, апрел ойида мактабларда таътил эълон қилган эди. Ҳукумат узоқ вақт мамлакатда коронавирус инфекцияси мавжудлигини инкор қилиб келган эди. Мамлакатда вазият барқарорлашаётганига ишора қилиб, Таълим вазирлиги ўқув йилини икки ҳафта олдин бошлашга қарор қилди.

Мамлакат Таълим ва фан вазирлигининг маълумотларига кўра, Тожикистоннинг ўрта мактабларида 2 миллиондан ортиқ бола таҳсил олади.

"Билимлар куни" муносабати билан мамлакат президенти Имомали Раҳмон Душанбедаги янги қурилган мактабга ташриф буюрди ва у ерда ўқувчилар билан учрашди. 

Ҳозир Тожикистонда 8099 коронавирус инфекцияси қайд этилган. Улардан 6897 нафари бутунлай соғайган. 64 бемор вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан