Япониянинг Nissan автоширкати Испаниядаги заводида ишловчи 3 минг ходимни коронавирус пандемияси туфайли вақтинчалик ишдан бўшатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Барселонадаги завод 13 мартдан бери ишламаяпти. Инфекциянинг тарқалишини чеклаш туфайли қабул қилинган қарорлар компанияни бундай йўл тутишга мажбур қилган. Шунингдек, Англиядаги завод ҳам номаълум муддатга фаолиятини тўхтатган.
Испанияда Covid-19 коронавирусини юқтириб олганлар сони 25 мингга етди. Улардан 1326 нафари ҳаётдан кўз юмди.