Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нобел мукофоти совриндори: "Саратонни енгиб бўлмайди"
14.10.2019 16:51,  
837

Кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори Томас Линдал саратон касаллиги қаердан пайдо бўлишини айтди. Унинг сўзларига кўра, саратон касаллигининг асосий сабаби нурланиш (радиация), ультрабинафша нурлар ёки канцерогенлар эмас, балки тирик ҳужайрада содир бўладиган табиий жараёнлардир.

Ҳужайра ҳаётийлиги давомида кўплаб жараёнлар содир бўлади ва улардан иккитаси: кислород молекулалари ва унинг агрессив бирикмаларининг ядрога кириб бориши ҳамда ДНК спиралида сув молекулаларининг ҳаракатланиши ҳисобланади.

Кислород ва сув инсон организмида муҳим роль ўйнайди ва шу билан бир қаторда сув ҳамда гидролизнинг агрессив бирикуви ракка олиб келади. Бу факторларни инкор этиб бўлмайди ва шунинг учун принципиал жиҳатдан саратонни енгиб бўлмайди.

Сиз фақат ўсмаларни энг самарали ва хавфсиз равишда йўқ қиладиган дориларни яратишингиз мумкин, шунингдек саратонни келтириб чиқарадиган бошқа омилларни камайтира оласиз: масалан, чекишни тўхтатишингиз мумкин, чунки сигарет тутуни ҳам ҳужайралар яшовчанлигига жиддий таъсир қилади.

Томас Линдал 2015 йилда америкалик ҳамкасблари Пол Модрич ва Азиз Санжар билан биргаликда ҳужайралар даражасида генетик кодни «таъмирлаган»и учун Нобел мукофоти совриндори бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан