Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган компаниялар Ягона портал орқали субсидия олишлари мумкин
13.10.2022 11:44,  
23

Бироқ бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармасида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга берилмайди.

Жорий йилнинг апрель ойида ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия бериш тартиби белгиланганди.

Эндиликда Ягона портал орқали ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар субсидия олишлари мумкин.

Унга кўра, жўнатилган аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

Бунда бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармасида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга берилмаслиги таъкидланган.

Шунингдек, бандликка кўмаклашиш маркази ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатан ишлаётганлигини мониторинг қилиб боради.

Хизматдан фойдаланиш бепул бўлиб, бунинг учун ҳавола орқали ўтиш керак.

Субсидия олиш учун иш берувчи Ягона порталда рўйхатдан ёки авторизациядан ўтиши ва сўровномани тўлдириши керак.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан