Номаълум шахслар Қирғизистондаги йирик олтин конига бостириб киришди

Номаълум шахслар Қирғизистондаги йирик олтин конига бостириб киришди

Фото: 24.kg

"Альянс Алтын" МЧЖ Қирғизистондаги Жеруй конида фаолиятини тўхтатди. Маълумотни компания матбуот хизмати тасдиқлади, деб хабар беради 24.kg.

Ушбу қарор тақиқланган объект - Жеруй ишлаб чиқариш майдонининг ҳудудига номаълум шахсларнинг рухсатсиз кириши муносабати билан қабул қилинган.

"Альянс Алтын" МЧЖ вазият барқарорлашгунга қадар кондаги барча ишларни тўхтатишга мажбур", - дейилади компания хабарида.

Айни пайтда, ижтимоий тармоқларда шахтадаги талон-тарож ҳақида видео тарқалмоқда.

 

 

Economist.kg маълумотларига кўра, тез орада конда олтинни қайта ишлаш заводи ишга туширилиши керак эди. Сентябр ойининг охирида заводнинг 97 фоизи ишга тайёр эди.

Аввалроқ Қирғизистон Миллий банки тижорий банклар ва молия-кредит ташкилотларига 6 октябрдан фаолият юритмасликни ва хавфсизлик чораларини кучайтиришни тавсия этган эди.