Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри, Будапешт кўчасида қимор ўйинлари ўтказиладиган хуфя клуб фош этилди. Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳар прокуратураси хабар қилди.
Клубда 39 та қимор автомати борлиги аниқланди. Казино ташкилотчилари 38 ёшли россиялик аёл ва 24 яшар Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлди.
Таъкидланишича, клубда ноқонуний қимор ўйинлари ўтказилган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилди.