Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ноябрь ойида миллий ва хорижий валютадаги кредит ставкаларида ўсиш кузатилди
26.12.2022 12:23,  
22

Регулятор миллий ва хорижий валютадаги банк кредитларининг фоиз ставкалари бўйича маълумотларни тақдим этди.

Хусусан, сентябрь ва октябрь ойларидаги барқарорликдан сўнг, ноябрда миллий валютадаги банк кредитларининг ўртача фоиз ставкаси сезиларли ошди — 22,4%.

Бу даврда қисқа муддатли кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 21,4% билан аввалги ойга нисбатан кўрсаткичини сақлаб қолган бўлса, узоқ муддатли кредитларнинг фоиз ставкаси 22,8% билан бироз ўсди.

Йил бошига нисбатан миллий валютадаги банк кредитлари ставкаси 0,9%га ошганини кўриш мумкин.

Мазкур даврга келиб хорижий валютадаги банк кредитларининг фоиз ставкаларида ҳам ўсиш кузатилди. Умуман олганда, бу кўрсаткич аввалги ойларга нисбатан юқори натижани қайд этди — 7,6%. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида ҳамда жорий йил бошида мос равишда 6,4%ни ташкил этганди.

Чет эл валютасидаги қисқа муддатли кредитларнинг фоиз ставкалари 7,8%, узоқ муддатлилари эса 7,5%га ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан