Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ноябрь ойида юандаги ҳисоб-китоблар ўсиш бўйича бошқа валюталарни тўрт баробарга ортда қолдирди
22.12.2022 18:53,  
38

2022 йил ноябрь ойида RMB'даги тўловлар ҳажми 15,6 фоизга, бошқа хорижий валютадаги тўловлар ҳажми эса атиги 3,9 фоизга ошди. Бу ҳақда SWIFT тизимининг ойлик бюллетенига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда. 

Шундай қилиб, юандаги глобал ҳисоб-китоблар ўсиш бўйича бошқа валюталарни тўрт марта баробар ортда қолдирди. Шу билан бирга, октабр ойида Хитой миллий валютасидаги тўловлар ҳажми 19,86 фоизга камайганини кўрсатди.

SWIFT маълумотларига кўра, юань ҳозирда глобал тўловларда талаб бўйича бешинчи ўринни эгаллайди. Ноябрь ойида Хитой миллий валютасининг улуши 2,37 фоизни ташкил этди. Октябрь ойига нисбатан кўрсаткич 0,6 фоиз пунктга ошган. Халқаро ҳисоб-китобларда Хитой валютаси 6-ўринда туради. Ноябрь ойида унинг улуши 1,63% ни ташкил этди.

Ноябрь ойида халқаро тўловлардаги улуш бўйича АҚШ доллари (41,4%), евро (36%) ва Британия фунт стерлинги (7,09%) етакчи бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан