Нуфузли халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings Тошкентга "BB-" мақомини берди

Нуфузли халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings Тошкентга "BB-" мақомини берди

Нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан бири Fitch Ratings Тошкент шаҳрининг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит рейтинглари даражасида "BB-" прогнозли "Барқарор" мақомини тасдиқлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Sof.uz'га маълум қилди.

“Таъкидлаш жоиз, бу пойтахтимизнинг мазкур йўналишдаги илк халқаро эътирофидир”, - дейилади хабарда.

МДҲ ва Қораденгиз минтақаси бўйича "Fitch Rating" агентлигининг минтақавий раҳбари Дмитрий Сурков томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаевга барқарор прогонозли  “BB-” суверен кредит рейтингини тасдиқловчи сертификат топширилди.

Сурковнинг сўзларига кўра, ушбу халқаро даражадаги эътироф Тошкентнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади, пойтахт иқтисодиёти халқаро миқиёсда барқарор ривожланаётганини тасдиқлайди.