Нукус шаҳри: Кўчада зўравонлик, ППХ ходими эса "томошабин"

Нукус шаҳри: Кўчада зўравонлик, ППХ ходими эса

Сайтимизга етиб келган хабарларга кўра: 2022 йил 9 январь куни соат тахминан 01:30 лар атрофида А.Досназаров кўчасидаги 37-дом рўпарасида жанжал юз берди.

Унда битта шахс шиша буюмни синдириб, қизни урди. Ва ўша жойга ППХ ходими Т.А шошилмасдан келиб, воқеани кузатиб турди. ППХ ходими олдида қизга зўрлик қилишига қарамасдан, ходим ҳеч қандай муносабат билдирмади. Қиз норози бўлишига қарамай, қизни машинада олиб кетишди. Айни ҳолатда ҳам, ППХ ходими ҳеч қандай хатти-ҳаракат қилмади. Ўша ердаги турган фуқаро билан анча вақт давомида суҳбат қуриб турди. 

Воқеа жойидан кетиб бораётган вақтда Каr24.uz сайти ходимлари Акмал Сражатдинов, Хуршид Адилов  ППХ ходимидан воқеа юзасидан нега тегишли чора кўрмагани сўралганида:

«Мен бу ерда бундай ҳолатга гувоҳ бўлмадим, қизни урганини кўрмадим. Менга қиз ҳеч қандай шикоятим йўқ деди», дея жавоб қилди ППХ ходими Т.А.

ППХ ходими хатти-ҳаракати юзасидан эътироз билдириш учун ППХ отряд бошлиғи Э.Б билан боғланганимизда, воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилишини айтди. Бироз муддат ўткандан кейин биз яна боғланганимизда отряд бошлиғи ППХ ходимининг юқоридаги гапларини қайтарди. 

Ҳолат бўйича қандай иш тутилишини сўраганимизда, агарда кимдир шикоят қилса иш кўриб чиқилишини айтди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ППХ ходимининг ўз ишига лоқайд ёндашиши, бир инсон ҳаётини сўроқ остида қолдириши мумкин.