Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нукус ва Бухоро шаҳарлари ҳамда Олмазор туманида бўш ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
18.05.2022 13:48,  
77

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси билан ҳамкорликда  ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.Д. ва А.А.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали Нукус шаҳар, “Жана базар” ОФЙ ҳудудида жойлашган 0,5 гектар бўш ер майдонини олиб бериш ва унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 47 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Олмазор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро О.Р. ўзига тегишли хулоса чиқармасдан бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга Юнусобод тумани, “Хасанбой” МФЙдан 6 сотих бўш ер майдонини кадастр бўлимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб бериш эвазига 14 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Шунингдек, Бухоро шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Г. бошқа бир фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга “М.Таробий” МФЙ  ҳудудида жойлашган захирадаги 4 сотих ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига олдиндан келишилган 9 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан