Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нукусда 19 кишилик қиморбозлар гуруҳи қўлга олинди
16.05.2020 23:28,  
648

14 май, пайшанба кунга ўтар кечаси Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари тезкор тадбирлари натижасида шаҳардаги хонадонлардан бирида қимор ўйнаётган 19 киши қўлга олинди.

Тадбир давомида қимор ўйини даврасида тикилган умумий қиймати 42 миллион 225 минг сўм пул, 3750 АҚШ доллари, 8 дона ўйин картаси ҳамда сигарета қутисидаги кулранг модда далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди. Кимёвий экспертиза натижасида сигарета қутисидаги кулранг модда «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

"Мазкур ҳолат юзасидан қиморбозларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан