Нукусда босқинчи икки кишини пичоқлади: улардан бири вафот этди

Нукусда босқинчи икки кишини пичоқлади: улардан бири вафот этди

Бош прокуратуранинг хабар қилишича, 8 апрель куни Нукус шаҳар, Тахтакўпир кўчаси 66-уйда яшовчи фуқаро уйида юрган номаълум шахснинг овозини эшитиб, у томонга борган вақтда номаълум шахс уни қасддан ўлдириш мақсадида кўкрак қафасининг ўнг қисмига пичоқ билан бир маротаба урган.

Шунингдек, номаълум шахс жабрланувчи уйдагиларни ёрдамга чақирган вақтда чиқиб келган турмуш ўртоғининг кўкрак қафасининг чап томонига пичоқ билан бир маротаба уриб, воқеа жойидан яширинган.

“А.Ш. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган, Д.М. шифохонага ётқизилиб, зудлик билан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган”, - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

4602