Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нукусда ҳам Президент мактаби очилди (фото)
12.12.2019 10:20,  
343

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 11 декабрь куни Президент мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси А.Саъдуллаев, Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори С.Бобохўжаев ва бошқалар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан таълим соҳасини ислоҳ қилиш, қобилиятли болаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади.

Мактабда биринчи қўнғироқ чалиниб, дастлабки дарслар бошланди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур мактаб қурилиши учун маҳаллий бюджетдан 67 миллиард сўм маблағ ажратилди. Хусусан, замонавий лойиҳа асосида 168 ўринга мўлжалланган икки қаватли ўқув биноси, шунча ўринга мўлжалланган уч қаватли ётоқхона, барча қулайликларга эга меҳмонхона, спорт заллари, бассейн, ошхона, дарсхоналар ўқувчиларга хизмат қилади. Барча зарур жиҳозлар Хитой ва Туркиядан келтирилди.

Мактабда ўқув жараёнлари қорақалпоқ, ўзбек тилларида, шунингдек, STEAM таълим дастури асосида олиб борилади. Математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари фанлари Буюк Британиянинг Cambridge University​ ташкилоти дастури асосида инглиз тилида ўқитилади. Маҳаллий ўқитувчилар билан бирга Кениядан, Буюк Британиядан ва Жанубий Африкадан саккиз нафар мутахассис таклиф этилди.

Жорий йилда мактабга 7 минг 500 ўқувчи ҳужжат топширган бўлса, шундан иқтидорли 144 ўқувчи Кембридж университети халқаро имтиҳон бўлимининг тажрибали мутахассислари томонидан танлаб олинди. Ҳар бир синфда икки гуруҳга бўлинган ҳолда 12 ўқувчидан жами 24 ўқувчи билим олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан