Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нукусда талончилик жиноятларини содир этган 11 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
23.04.2022 09:41,  
64

Қорақалпоғистон Республикаси. 2022 йил 17 апрель куни соат 01:00 ларда номаълум шахслар жиноий тил бириктирган ҳолда бир гуруҳга бирлашиб, Нукус шаҳар «А.Досназаров» кўчасида жойлашган «Натали» кафеси ёнида ўтиб кетаётган 21 ёшли О.А.ни тўхтатиб, ундан гўёки телефон қилиш учун «РОССО Х3 PRО» русумли телефонини олиб, кейинчалик О.А. ўзининг телефонини қайтариб беришни сўраган вақтида номаълум шахслар уни уриб, соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Бундан ташқари, номаълум шахслар ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу куни куни соат 01:30 ларда Нукус шаҳар 22-кичик туман ҳудудида жойлашган 19-сонли мактаб ҳудудида 22 ёшли Э.Д.дан «Redmi note 9S» русумли телефонини гаплашиб олиш учун сўраб олиб, кейинчалик Э.Д.ни уриб, соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, телефони ҳамда ёнида бўлган 30 минг сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни бир гуруҳ бўлиб 18 ёшли П.М., 19 ёшли А.Х., К.М., Ж.А., 16 ёшли Ю.А., 20 ёшли Д.А., А.А., К.А., 21 ёшли Ш.Н., О.А., 22 ёшли Э.Д. ҳамда 24 ёшли А.А., Б.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, улардан жабрланувчиларга тегишли 1 дона «РОССО Х3 PRО» русумли телефони, 1 дона «Redmi note 9S» русумли телефони ҳамда 10 минг сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 166-моддаси 3-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарларнинг 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги, 6 нафарига эса уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан