Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нукусда технопарк ташкил этилади
7.07.2022 12:41,  
29

“Қорақалпоғистон Республикасида “Нукус технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 06.07.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан “Нукус” эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси 30 йил муддатга ташкил этилади.

Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш Технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

2023–2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари ажратилади.

Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан