Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нур-Султон қорга бурканди, бир кунда 100 дан ошиқ ЙТҲ содир бўлди
13.11.2020 04:34,  
330

Йўл патруль полицияси автомашина эгаларига йўлларда эҳтиёткорлик билан юришни сўраб, мурожаат қилган.

«Кучли ёғингарчилик ва совуқ ортидан йўлларнинг музлаши сабаб коммунал хизмат идоралари шаҳар кўчаларини тозалаш учун максимал миқдордаги ихтисослаштирилган турли техника ва ускуналардан фойдаланмоқда. Пойтахт аҳолисидан йўлларда эътиборли бўлиб, шаҳар кўчаларини тозалаётган техникаларини кузатиб бораётган йўл патруль полициясининг талабларига риоя қилишларини сўраймиз. Транспорт воситаларини йўл четига қўйиб кетманг, махсус техникалар ишига имкон борича халақит берманг ва улар фойдаланадиган қаторни банд қилманг.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш, тезликни оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраймиз. Тўсатдан амалга ошириладиган қувиб ўтиш ва кескин тўхташдан сақланинг.

Кўриш даражаси паст бўлган шароитда пиёдалар яқинлашаётган транспорт воситаларини сезмаслиги мумкин. Шу сабаб ҳайдовчилар пиёдалар йўлакчаси жойлашган ҳудудларда тезликни камайтириши керак», дейилади шаҳар йўл патруль полицияси мурожаатида.

Йўл патруль полициси бошқармасининг маълумотига кўра, кун давомида Нур-Султонда 100 дан ошиқ йўл транспорт ҳодисаси қайд этилган. Маълум қилинишича, уларда ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан