Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нур-Султонда юзни таниш тизими орқали йўл ҳақини тўлаш мумкин бўлади
15.10.2019 20:55,  
110

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда жамоат транспортида йўл ҳақини юзни таниш тизими орқали тўлаш имконияти пайдо бўлади. Tengrinews.kz нашрининг хабар беришича, ушбу тизимни Ipay компанияси ишлаб чиққан.

“Бу биометрия, яъни юз расми орқали тўлов демакдир. Биз Телеграмда очган бот орқали солиқ тўловчи рақамингизни рўйхатдан ўтказишингиз, селфи тушишингиз, автобус карточкангизни қўшишингиз ва тизимга уланишингиз мумкин. Шундан сўнг маълумотларингизнинг ишлатилишига рухсат берасиз. Телефонингиз ёки тўлов карточкангиз бўлмаганида ҳам автобусда билет олиш имкониятига эга бўласиз”, – деди компания раҳбари Алмас Айменов.

Тўловнинг бундай усулидан фойдаланмоқчи бўлган йўловчи камерага қараса кифоя, мониторда унинг расми пайдо бўлади ва ҳисобидан йўл ҳақи ечиб олинади.

Face Pay номи берилган мазкур тизимни қозоғистонлик мутахассислар ишлаб чиққан. Тизим жорий ҳафтада икки йўналишда синов тариқасида ишга туширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан