Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади

Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади

“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (326-сон, 23.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари (Нуронийлар кенгаши) ташкил этилади.

Қарор билан Нуронийлар кенгашининг бир қатор асосий вазифалари белгиланди. 

Жумладан, Нуронийлар кенгаши кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашади, шунингдек ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган нуронийларнинг муаммоларини комплекс ўрганиб, бу борада таклифлар ишлаб чиқади. 

Нуронийлар кенгаши Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари қарори билан ташкил этилади.

Нуронийлар кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

Қарор билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.