Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоевининг невараси Лондонда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди
4.07.2019 14:09,  
28

Қозоғистон собиқ президентининг невараси Ойсултон Назарбоев Лондоннинг Ковент-Гарден туманидаги бировнинг уйида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ва суиқасднинг олдини олмоқчи бўлган полициячини тишлаб олган. Скотланд Ярд РБК нашрига бу хабарни тасдиқлади, деб ёзмоқда Minbar нашри.

Шундай қилиб, Лондон полицияси Metro UK газетасида чиққан маълумотларни тасдиқлади. Газета мақоласида 5 июнда Ойсултон Назарбоев полициячи Росс Сэмбрукни тишлаб олгани ҳақида ёзилган эди.

Ҳозир хизмат вазифасини ўтаётган полициячига жароҳат етказиш бўйича иш очилган. Лондон туманларидан бири бўлмиш Саутуарк суди ишни кўриб чиқмоқда.

Ойсултон Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоева ва Роҳат Алиевнинг иккинчи ўғлидир.

Аввалроқ Ойсултон Назарбоев Facebook изоҳида наркотикка ружу қўйгани ва ҳозир даволанаётганини айтган эди. Наркотикка ўтириб қолганини у отасининг ўлимидан кейин депрессияга тушиб қолгани билан изоҳлаган.

Роҳат Алиев 2008 йили Нурсултон Назарбоев билан жанжаллашиб Европага қочган, 2015 йили Вена қамоқхонасида сирли равишда вафот этган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан