Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






NYT Россия ва Толибон ўртасидаги воситачи номини маълум қилди
2.07.2020 11:55,  
704

Россия ва Толибон ҳаракати ўртасида турган асосий воситачи илгари наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланган Раҳмат Азизий эканлиги маълум бўлди, дея хабар беради The New York Times (NYT) нашри ўз манбаларига таяниб. Афғонистонда у билан алоқадор бўлиши мумкин бўлган бизнесменлар қидирувга берилди. Аввалроқ газета Россия Афғонистондаги Америка ҳарбийларини ўлдириш учун пул тўлагани ҳақида бир қанча материаллар чиқарган эди.

Нашр маълумотларига кўра, Азизий ёшлигидан кичик партиядаги наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган. Бироқ ишлари у қадар муваффақиятли чиқмаган. Шундан сўнг, Афғонистонда у АҚШ бошчилигидаги коалиция лойиҳаларини қуриш бўйича шартномаларни қўлга киритди ва кейинроқ Россия учун ишлай бошлади.

NYT хабарида айтилишича, тахминан олти ой аввал афғон разведкаси Россия томонидан молиялаштирилаётган бўлиши мумкин бўлган ишбилармонларни Кобул ва Қундузда текшира бошлаган. Текширишлар бўлаётгани Қундуз вилоят кенгаши раиси ўринбосари Сафиулла Амирий томонидан тасдиқланди. "Амалиётнинг мақсади Раҳмат, у Россияга ва ортга сафар қилган, у ерда ишлаётганини айтган, аммо унинг нима қилаётганини ҳеч ким билмаган", - деди жаноб Амирий.

Аммо текширувлар вақтида Азизий қочишга муваффақ бўлган.

Россия ва Толибон ўртасида уюштирилган фитна ҳақида NYT биринчи бўлиб хабар берган эди. Жаноб Трамп ушбу хабарни ўзига ва Республикачилар партиясига қарши қаратилган уйдирма деб атади. Пентагоннинг таъкидлашича, улар Россия ва Толибон ўртасида келишувга оид далиллар йўқ. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси "ҳозироқ" Россияга қарши санкциялар киритишга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан