Нью-Йорк​да 3 нафар болакай номаълум касалликдан вафот этди

Нью-Йорк​да 3 нафар болакай номаълум касалликдан вафот этди

Ню-Йорк ҳокими Эндрю Куомо коронавирусдан вафот этгани тахмин қилинаётган 3 нафар болакай аслида номаълум касалликдан қурбон бўлганини билдирди.

Ҳозирча бу сирли касаллик фақатгина Ню-Йорк штатида аниқланган. Мутахассисларнинг фикрича, айни вақтда 73 нафар бола бу касалликни юқтириб олган. Вафот этган болаларнинг барчаси 8 ёшдан кичик эканлиги қайд этилган.

Эндрю Куомонинг айтишича, касаллик қон томирларининг яллиғланишга олиб келмоқда. "Бу эса номаълум юрак синдроми юзага чиқаётганлигини билдиради", дея қўшимча қилган у.

Маълумот учун, Ню-Йорк шаҳри жойлашган Ню-Йорк штати коронавирусга чалинишлар сони бўйича АҚШда етакчилик қилмоқда. Бу ерда коронавирусга чалинганлар сони 319 минг кишига етган, ундан вафот этганлар эса 19 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.