Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нью-Йоркдаги масжидга ўт қўйишга уринган христиан террорчи 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди
17.06.2017 11:39,  
8

Бир пайтлар АҚШнинг Тенесси штатидан Конгрессга номзод бўлган Роберт Доггарт террорчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаштиргани учун 20 йил қамоқда ўтирадиган бўлди. Reuters​ агентлиги АҚШ Адлия департаментига асосланиб хабар беришича, Чоршанба куни радикал миллатчига нисбатан Чаттаноога Округ судида ҳукм ўқилган.

Роберт Доггарт 2015 йилнинг апрел ойида Федерал қидирув бюроси томонидан масжидга ўт қўйиш учун одам ёллашга уринганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Радикал экстремистни қўлга олишга унинг жиноятни амалга оширишга оид телефон суҳбати сабаб бўлган.

65 ёшли исломофобнинг ёзиб олинган телефон суҳбатида унинг Нью-Йорк штатидаги масжидга ўт қўйиш ва мусулмонларни ўлдириш учун жангариларни ёллашни режалаштиргани қайд этилган. У жиноятни амалга оширишни режалаштирган маскан Нью-Йорк шаҳри яқинидаги Исламберг номини олган мусулмонлар маҳалласи ҳисобланади.

Доггарт Молотов коктейли ёки бошқа портловчи модда ёрдамида масжидга ўт қўймоқчи бўлган. Радикал исломофоб инсон ҳуқуқларини бузиш, иншоотга ўт қўйиш учун одам ёллаш ва штатлараро савдога таҳдид солиш каби жиноятлар бўйича айбдор деб топилган.

Унга нисбатан террорчиликни режалаштириш моддаси бўйича айблов эълон қилинмагани кўпчиликнинг эътиборини тортган. Times​  Free​ Press ​нашри прокуратура изоҳига таяниб хабар беришича, амалдаги қонунлар федерал ҳукуматга маҳаллий жиноятчиларга террорчилик айбини қўйиш ҳуқуқини бермайди. АҚШнинг терроризмга қарши қонунчилиги асосан хорижий «радикал гуруҳлар»ни нишонга олган.

Исламберг маҳалласи ўтган асрнинг 70 йилларида келиб чиқиши африкалик бўлган мусулмонлар томонидан ташкил қилинган бўлиб, ҳудудда 200 дан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳалла масжидига покистонлик имом раҳбарлик қилади.

Роберт Доггарт 2014 йилда Тенесси штатидан Конгрессга ўз номзодини қўйган ва сайловда 6 фоиз овоз тўплаб, мағлубиятга учраган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан