Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўлдига чиқарилган Бердимуҳамедов телеканал орқали оммага кўриниш берди (видео)
25.07.2019 20:16,  
19

Кеча, 24 июль куни бир неча кунга чўзилган жимликдан сўнг Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов давлат телевидениеси камералари қаршисида кўриниш берди. Туркманистоннинг Altyn Asyr телеканалида эфирга узатилган лавҳада давлат раҳбарининг бардамлигини кўриш мумкин.

Эфирга узатилган лавҳада Ашхобод ҳокими Шомуҳаммад Дурдиалиев президентга қатор қурилиш лойиҳалари, жумладан, Ахал вилоятида барпо этиладиган янги шаҳар - "Ашхабод-Сити" лойиҳасини тақдим этгани ва президент лойиҳаларни тасдиқлагани ва кўрсатмалар бергани кўрсатилган.

Туркманистон президенти материалларни танлашда мамлакатнинг иқлим шароити ва архитектуранинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиш ҳамда объектларни юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш зарурлигини таъкидлади.

ТДХ агентлиги хабарида 15 июлда бошланган меҳнат таътилига қарамай, давлат раҳбари вақтидан имкон қадар самарали фойдаланиш тамойилига содиқ қолаётгани қайд этилган.

Узоқ муддат омма олдида кўриниш бермаган сабабли ОАВларда Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар болалади. Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев “Говорит Москва” радиостанциясига берган изоҳида Бердимуҳамедов бир неча кун олдин таътилда бўлган вақтида вафот этганини маълум қилган эди. Кўп ўтмай у олдинроқ олинган маълумотлар ўша манбанинг ўзи томонидан инкор этилганини айтиб, туркман халқидан узр сўраган эди.

Кеча у Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, таваллуд айёми билан самимий табриклади ва кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан